«Реал» футболчиси Хитой клубининг 10 баробар кўп маошдан иборат таклифини рад этди

Испания 11 Январ 2017 2994

Мадриднинг «Реал» клуби яримҳимоячиси Хамес Родригес январдаги трансферлар ойнаси вақтида Хитой чемпионатига ўтиш таклифини рад этди.

As нашри берган хабарга кўра, Хитойнинг «Хэбэй Чайна Форчун» клуби колумбиялик футболчига 30 миллион евро йиллик маош таклиф қилган. Бу унинг Мадридда ҳозирда оладиган маошидан деярли ўн баравар кўп дегани.

Бундан ташқари хитойликлар «Реал»га футболчи учун 110 миллион евро тўлашни таклиф қилишган. Бироқ футболчининг ўзи бу таклифни рад этган.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: