«Реал» яна бир қимматбаҳо трансферни амалга оширишга тайёр

Испания 11 Январ 2017 5502

Мадриднинг «Реал» клуби Туриннинг «Ювентус» клубидан аргентиналик ёш ҳужумчи Пауло Дибалани сотиб олиш учун 105 миллион евро сарфлашга тайёр. Бу ҳақда sport.es нашри хабар тарқатди.

Хабарда айтилишича, мадридликлар бу ҳужумчига 10 миллион евро миқдорида йиллик маош тўламоқчи.

Қайд этилишича, Дибаланинг трансфери амалга оширилиши учун жамоа Альваро Мората билан хайрлашиши мумкин.

Бундан олдинги хабарларда Мадрид жамоаси «Ювентус»га Дибала учун Моратани ва 77 миллион фунт таклиф қилаётгани айтилганди.

Дибаланинг ўзи ҳам «Ювентус» билан 2020 йилгача мўлжалланган шартномасини узайтирмаган, «Реал»га ўтиш учун «Барселона»дан тушган таклифни рад қилган.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: