Пепе «Реал»дан кетади. Унга жуда яхши таклифлар берилмоқда

Испания 11 Январ 2017 2265

«Реал» ҳимоячиси Пепени қўйиб юборишга тайёр. Ушбу футболчининг шартномаси шу йилнинг ёзига қадар тузилган ва бу шартнома муддатини узайтириш бўйича келишувга эришилмаган. 

AS нашри хабарига кўра, португалиялик футболчи яна 2 йиллик шартнома имзоланишини истаганди, аммо Мадридда унга 1 йиллик ҳамкорлик таклиф қилинди.

Эндиликда, футболчи жамоани ёзда эркин агент сифатида тарк этмаслиги учун январь ойидаёқ бошқа жамоага ўтиши мумкин. 

Аввалроқ Пепега Хитойнинг «Гуанчжоу Эвергранд» ва «Шанхай СИПГ» клубларидан таклифлар борлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

Пепе ҳозирда Мадрид жамоасида 5,5 миллион евро миқдорида йиллик маош олади, Хитойда эса унинг маоши икки баравар кўп бўлиши мумкин.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: