Обамеянгнинг «Реал»га ўтиши нега амалга ошмаслиги маълум бўлди

Испания 11 Январ 2017 3466

«Боруссия» Дортмунд ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянгнинг «Реал»га яқин вақтлар ичида ўтмаслиги аниқ бўлди. Бу ҳақда Sport Bild нашри хабар тарқатди.

Манба берган хабарга кўра, «қаймоқранглилар» жамоаси бош мураббийи Зайнидин Зидан габонлик футболчининг хизматларига қизиқиш билдирмаяпти. Француз мутахассисининг фикрича, жамоа Обамеянгсиз ҳам ажойиб ҳужумчилардан иборат таркибга эга.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Обамеянг бир неча маротаба испан клуби сафида тўп суриш истаги борлигини таъкидлаб ўтганди.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: