Моуриньо Ибраҳимовичнинг ҳолати ҳақида маълумот берди

Англия 11 Январ 2017 1294

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Жозе Моуриньо Англия Лига кубогида «Ҳалл»га қарши учрашувда (2:0) майдонга тушмаган Златан Ибраҳимовичнинг аҳволи ҳақида маълумот берди.

«Златан бетоб бўлиб қолди, аммо бу муаммо бўлади деб ўйламайман. «Ливерпуль» билан ўйингача у соғайиб кетади, деган умиддаман.

Рохо майдонга туша оладими, билмайман. Бу у жароҳатидан қай даражада тикланишига боғлиқ. Маркосда мушаклари билан муаммо бор. У ўйинга тайёр эмас дея олмайман, аммо шубҳа бор», - дейди Моуриньо.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: