«Манчестер Сити»да жиддий муаммо пайдо бўлди

Англия 11 Январ 2017 3156

«Манчестер Сити» клуби Англия футбол ассоциацияси томонидан антидопинг қоидаларини бузишда айбланди. Бу ҳақда ташкилот сайтида маълум қилинган.

Қайд этилишича, клуб допинг назоратидан ўтиши лозим бўлган футболчиларнинг манзили ҳақида нотўғри маълумот берган. Натижада, антидопинг ташкилоти ходимлари кўрсатилган манзилда футболчиларни топа олмаган. Бу эса антидопинг қоидаларини қўпол равишда бузиш сифатида талқин этилади.

Қоидага кўра, клуб ўз футболчиларининг истиқомат қилаётган манзили ҳақида ҳаққоний ва аниқ маълумотларни тақдим қилиши шарт ҳисобланади.

Энди «шаҳарликлар» жамоаси вакилларида 2017 йилнинг 19 январигача бўлган муддатда FA томонидан қўйилган айбловларга жавоб қайтариш учун вақт бор.

АПЛнинг 20 туридан кейин Хосеп Гвардиола жамоаси пешқадам «Челси»дан 7 очко ортда қолган ҳолда (42 очко) турнир жадвалида тўртинчи ўринда жойлашган.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: