«Лион» «МЮ» ҳужумчисини харид қилиш бўйича музокараларни бошлади

Франция 11 Январ 2017 1973

Франциянинг «Лион» футбол клуби Англиянинг «Манчестер Юнайтед» жамоаси ҳужумчиси Мемфис Депайни харид қилиш истагида. Франция клуби манкунианликлар билан нидерландиялик футболчининг трансфери юзасидан музокаралар ўтказди, деб хабар беради Footmercato журналисти Ҳолид Карури.

Хабар қилинишича, «Лион» раҳбариятида Депайнинг трансфери юзасидан турли фикрлар келиб чиққан, бироқ 22 ёшли футболчининг ўзи фаолиятини Лига 1 да давом эттиришни истайди.

Аввалроқ, Москванинг «Спартак» клуби ҳам Депайга қизиқиш билдираётгани хабар қилинганди. Мемфис АПЛнинг жорий мавсумида майдонда атиги 20 дақиқа давомида тўп сурди ва битта сариқ карточка соҳибига айланди.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: