Роналду: «Мен жуда кўпчиликка яхшилик қилганман...»

Испания 11 Январ 2017 1834

«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду, солиқларни тўлашдан қочганлиги учун шубҳа қилинаётгани бўйича берилган саволга жавоб бераркан, жавоб орасига ФИФА совринини қўлга киритганини ҳам киритиб ўтди.

– Футболда ҳам, унинг ташқарисида ҳам менга нисбатан бир неча шубҳалар ва кампаниялар уюштиришди. Улар менга ҳар томондан ҳужум қилишни исташмоқда. The Best – энг яхшилар учун. Бу мен эдим ва бундан хурсандман.

- Бу соврин учун ҳам солиқ тўлашингиз керак бўладими?

– Одамлар айтганидек, 150 миллион евро тўлашим керак эмиш... Бу соврин солиқларни талаб қилмайди, ё тангрим!

Шахсий музейимдаги энг яхши совринлардан бири – «Ҳамжиҳатлик соврини». Мен жуда кўпчиликка ёрдам берганман. Одамлар эса мени бошқа одамлар билан ёмон ишлар қилганимни яширганим учун тўлашимни талаб қилишмоқда. Бу мени хафа қилмасдан қолмайди.

Аммо адолат бор. Шунчаки бироз сабр қилиш керак», – деган Роналду COPE радиоси эфирида.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: