Компани «Манчестер Сити» машғулотларига қайтди

Англия 11 Январ 2017 234

«Манчестер Сити» футбол клубининг бельгиялик ҳимоячиси Венсан Компани машғулотларга қайтди. У тиззасидаги жароҳат туфайли бир ярим ойдан ортиқ муддат давомида майдонга туша олмаганди, деб хабар берди «шаҳарликлар» матбуот хизмати. 

Компани машғулотнинг асосий қисмида шахсий дастур бўйича ишлаган, бироқ шериклари билан икки томонлама учрашувда тўлиқ ҳаракат қилди.

Маълумот учун, 30 ёшли Компани жорий мавсумда турли жароҳатлар сабаб атиги бешта учрашувда қатнашди. Ўйинчи сўнгги мавсумларда кўпроқ мушаклар жароҳатидан азият чекмоқда.

 

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: