Италия кубоги. «Наполи» қуйи дивизион вакилидан устун келди

Италия 11 Январ 2017 733

Италия кубогининг 1/8 финалидан ўрин олган дастлабки учрашуви якунланди. Унда «Наполи» қуйи дивизион вакили «Специя»ни қабул қилди.

Деярли тўлиқ иккинчи таркиб билан ўйнаган «Наполи» учрашувда катта қийинчиликларсиз ғалабани тантана қилди. Зелиньски, Жаккерини ва Габбьядини томонидан киритилган голларга меҳмонлар битта тўп билан жавоб бера олишди холос.

Италия кубоги, 1/8 финал

Наполи – Специя 3:1 (1:1)
Голлар:
Зелиньски (3), Жаккерини (55), Габбьядини (57) – Пикколо (35).
Наполи: Рафаэл, Альбиоль, Стринич (Хюсай, 78), Маджо, Максимович, Жаккерини, Рог, Габбьядини (Паволетти, 81), Зелиньски, Инсинье (Кальехон, 61), Диавара.
Специя: Чичисола, Валентини, Чеккарони (Пульцетти, 66), Мильоре, Терци, Дейола, Маджоре, Пью, Де Коль, Баэс (Мастину, 73), Пикколо (Граноче, 66).

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: