Халк кимлар билан жамоадош бўлишни исташи ҳақида айтди

Осиё 11 Январ 2017 3822

«Шанхай СИПГ» жамоаси ҳужумчиси Халк Лионель Месси, Роналду ва Неймар билан бир жамоада тўп суришни исташи ҳақида гапирди. Унинг сўзларига кўра, у бу футболчилар билан ҳужум чизиғида аъло даражада ҳаракат қилган бўларди.

«Мен Месси ва Роналдуни, шунингдек Неймарни ўзим билан бир жамоада бўлишни истайман. Биз тўртовлон бир жамоада ҳужум тўртлигини ташкил қилишимиз мумкин бўларди», дея Халкнинг сўзларини келтирган ФИФА расмий сайти.

Ушбу футболчи 2016 йилнинг ёзида «Зенит»дан «Шанхай СИПГ» сафига 55,8 млн евро эвазига трансфер қилинганди. У хитойликлар жамоасида йилига 20 млн евро миқдорида маош олади.

Бразилиялик бу футболчи билан «Шанхай СИПГ»да ҳозирда легионерлар Оскар, Карвальо ва Одил Аҳмедов ҳаракат қилмоқда.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: