Гарринчанинг набираси Англия жамоаси билан шартнома тузди

Англия 11 Январ 2017 832

Швециянинг «Ҳальмстад» клуби ҳужумчиси Ҳенрик Йоханссон Чемпионшип вакили «Брентфорд» билан шартнома имзолади. Бу ҳақда инглиз жамоаси расмий сайтида хабар берилган.

18 ёшли футболчи билан 2019 йилгача шартнома имзоланган.

Йоханссон Швеция ёшлар лигасида (U19) 46 учрашувда 16 гол уриб, ўзини кўрсата олган. Шундан сўнг 18 ёшида U21 лигасида иштирок этган.

Қайд этиш керакки, Йоханссон икки карра жаҳон чемпиони, ўтмишнинг афсонавий футболчси Гарринчанинг набираси ҳисобланади.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: