Франция футболи афсонаси яна мураббийликка қайтди

Франция 11 Январ 2017 1694

Франция терма жамоаси собиқ ҳужумчиси, 1991 йилги «Олтин тўп» совриндори Жан-Пьер Папен тез орада Франциянинг «Осер» жамоасини қабул қилиб олади.

Хитойлик янги инвесторлар клубда жаҳон даражасидаги мураббийни кўришни исташганди ва шу боисдан ҳам 53 ёшли мутахассис жамоага таклиф қилинган. Папен шунингдек, клубда спорт директори вазифасида ҳам фаолиятини давом эттиради.

Папеннинг зиммасига юклатилган биринчи вазифа бу жамоанинг 3-дивизионга тушиб кетмаслигини таъминлаш бўлади. Ҳозирда «Осер» турнир жадвалида 19-ўринда бормоқда ва Лига 2да қолиш имкониятини берувчи 17-ўриндан икки очкога ортда қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бунгача Папен Франциянинг «Страсбург», «Ланс» ва «Шатору» каби клубларни бошқарган.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: