«Эвертон» «МЮ» ярим ҳимоячисини 25 миллион еврога харид қилмоқда

Англия 11 Январ 2017 1271

«Манчестер Юнайтед» футбол клуби ярим ҳимоячиси Морган Шнейдерлен «Эвертон»га ўтишга яқин турибди. Томонлар 27 ёшли футболчининг трансферини 22 миллион фунт стерлингга баҳолашди. Бу ҳақда Sky Sports хабар берди. Унга кўра, келишув яқин орада якунига етказилади.

Франциялик ярим ҳимоячи жорий мавсумда АПЛнинг 3та учрашувида майдонга тушди.

Маълумот учун, «Эвертон» айни вақтда АПЛ турнир жадвалида еттинчи ўринни эгаллаб турибди. Жамоа 20 учрашувда 30 очкони қўлга киритган.

 

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: