Энрике: ФИФАнинг тақдирлаш маросимига бормаган ўйинчиларимни 100 фоизга қўллаб-қувватлайман

Испания 11 Январ 2017 1542

«Барселона» футбол клуби бош мураббийи Луис Энрике Цюрихдаги ФИФАнинг тақдирлаш маросимига келмаган ўз ўйинчиларини қўллаб-қувватлади.

«Маросимга бормаслик ҳақидаги қарор – ҳар бир ўйинчининг ўзи томонидан қабул қилинди. Мен мураббий сифатида уларни фақатгина қўллаб-қувватлашим мумкин. Бироқ, айнан шу вазиятда уларнинг қарорини 100 фоизга қўллаб-қувватлайман. Сабаби бизни бугун жуда муҳим учрашув кутиб турибди», - дея Энрикенинг сўзларини келтиради Marca.

Маълумот учун, «Барселона» ўйинчилари жаҳоннинг энг яхши футболчисига соврин топшириладиган тақдирлаш маросимига боришмади ва жамоа ихтиёрида қолишди. Бу «Атлетик» билан Испания кубогининг 1/8 финали жавоб беллашувига яхшироқ тайёргарлик кўриш мақсадида амалга оширилди. Каталонияликлар Бильбаода 1:2 ҳисобида мағлуб бўлишганди.

 

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: