«Челси» сардори «Лестер»га қарши шанба кунги учрашувда майдонга тушмайди

Англия 11 Январ 2017 465

Англия футбол ассоциацияси «Челси» сардори Жон Террининг Англия кубоги 3-босқичи доирасида «Питерборо»га кечган учрашувда майдондан четлаштирилишига оид апелляцияни рад этди. Лондондаги «Стэмфорд Бриж» стадионида кечган баҳс 4:1 ҳисобида якунланганди. Терри 67-дақиқада тўғридан-тўғри қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. Ўйинда Кевин Френд бош ҳакамлик қилди.

Лондонликлар расмий шикоят хати билан чиқишди, бироқ «кўклар»нинг апелляцияси рад этилди, деб хабар қилади футбол ассоциацияси матбуот хизмати. Шу тариқа Терри АПЛнинг шанба кунги «Лестер»га қарши учрашувида майдонга туша олмайдиган бўлди.

 

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: