Бельгия терма жамоасининг собиқ футболчиси 29 ёшида фаолиятини якунлаши ҳақида маълум қилди

Европа 11 Январ 2017 602

Бельгия терма жамоасининг собиқ футболчиси Антони Ванден Борре ўз фаолиятини якунлаши ҳақида маълум қилди, деб хабар беради Fox Sports. 

29 ёшли спортчининг сўнгги клуби Франциянинг «Монпелье»си бўлди. У ушбу жамоада «Андерлехт»дан ижара ҳуқуқи асосида тўп сурган. Футболчи жорий мавсумда 10та учрашув ўтказиб, битта тўп киритди.

Шунингдек, Ванден Борре ўз фаолияти давомида «Фиорентина», «Женоа», «Портсмут» ва «Генк»да ҳам тўп тепган. У Бельгия терма жамоаси сафида 26 учрашув ўтказиб, битта тўп киритган.

 

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: