Алексис Санчес учун испан жамоаси даъвогар

Англия 11 Январ 2017 2198

Мадриднинг «Атлетико» жамоаси Лондоннинг «Арсенал» жамоасининг чилилик ҳужумчи  Алексиса Санчесга жиддий қизиқиш билдирмоқда.

El Grafico de Chile нашрига асосланиб, As нашрининг хабар беришича, 28 ёшли бу футболчи Мадрид жамоасининг трансферлар бозоридаги асосий нишони бўлиб турибди.

«Атлетико» Санчес «Арсенал»га ўтишидан олдинроқ ҳам сотиб олишга уриниб кўрганди. Энди мадридликлар жамоаси раҳбарияти ушбу футболчи билан яна музокара бошламоқчи.

Жамоа ушбу футболчини ёзда «МЮ»га ўтиб кетиши кутилаётган Антуан Гризманн ўрнига олмоқчи.

Санчеснинг лондонликлар жамоаси билан амалдаги шартномаси 2018 йилгача тузилган. Унга «Манчестер Сити», «Ювентус» ва «ПСЖ» каби клублардан ҳам қизиқиш мавжуд.

Санчес жорий мавсумда АПЛнинг 20 учрашувида майдонга тушган ва 13 гол уриб, 8 голга узатма берган.

Маълумот учун, ушбу футболчи 2007-2011 йилларда Италиянинг «Удинезе» жамоасида тўп сурган. 2011 йилда «Барселона» уни 26 млн евро эвазига сотиб олган, 2014 йилнинг ёзида у 42,5 млн евро эвазига Лондон жамоасига трансфер қилинганди.

«Арсенал»да муҳит таранг: «Борнмут»га қарши ўйин вақтида Санчес ғазабини тия олмади

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: