«Зенит» франциялик футболчини таркибга қўшиб олди

Россия 10 Январ 2017 625

«Крылья Советов» ва «Зенит» франциялик ярим ҳимоячи Йоан Моллонинг трансфери бўйича келишувга эришган. 9 январь куни у Санкт-Петербургда тиббий кўрикдан ўтган ва бугун янги жамоаси сафига келиб қўшилган.

Келишувнинг молиявий жиҳатлари ошкор этилмади.

Ушбу футболчи «Крылья Советов» сафида шу вақтгача ички чемпионат ва Россия Кубоги доирасида 38 ўйин ўтказган ва 5 гол урган. 

«Крылья Советов» Йоан Моллога ўтган вақт давомидаги ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдиради. У жамоа натижалари учун муносиб ҳисса қўшди. Йоанга келгуси фаолиятида муваффақият ва ғалабалар тилаймиз!» — дейилган самараликлар клуби расмий сайтида.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: