ЖЧ-2026да Осиёга 8,5 ўрин берилгани ҳақидаги хабарлар тасдиқланмади

Осиё 10 Январ 2017 2916

2026 йилги жаҳон чемпионати учун конфедерацияларга ўринлар тақсимоти ҳали қабул қилинмаган. Бу ҳақда ФИФА президенти Жанни Инфантино маълум қилди.

«Ҳозирча конфедерациялар бўйича ҳеч қандай ўринлар тақсимлангани йўқ. Бу ҳозир зарур ҳам эмас. Айни пайтда биз заявкаларни қабул қилиш жараёни билан ишламоқдамиз.

Ҳеч қайси минтақага аниқ ўрин кафолатланмаган. Албатта ҳар бир конфедерация ўз ўринларига қизиқади ва бу бўйича мунозаралар авж олган. Ўринларни тақсимлашда биз жуда кўп жиҳатларга эътибор беришимиз керак бўлади. Биринчи навбатда ўша ҳудудда спортнинг қай даражада тараққий топаётгани ҳисобга олиниши лозим», - деган ФИФА раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ чемпионатда иштирок этиш учун конфедерацияларга ўринлар тақсимлангани ва унда Осиё учун 8,5 ўрин ажратилгани ҳақида хабарлар берилганди.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: