Ўзбекистоннинг ЖЧ–2018 саралашидаги рақиби Хитой Исландияга ютқазди

Осиё 10 Январ 2017 982

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ–2018 турнир саралашидаги рақиби Хитой термаси ўзи мезбонлик қилаётган China Cup–2017 халқаро ўртоқлик турнири доирасидаги илк ўйинни Исландияга қарши ўтказиб, 0:2 ҳисобида мағлубиятга учради. Бу ҳақда ЎФФ расмий сайти хабар берган.

Мазкур турнирда иштирок этиш учун Хитой терма жамоаси бош мураббийи Марчелло Липпи 20 нафар янги футболчини таклиф қилганди. Унинг тажрибаси эса ҳозирча самара бермади. Ўйиннинг 64-дақиқасида Финнбогассон ҳисобни очган бўлса, 88-дақиқада Сигурдарсон ҳисобнинг 2:0 бўлишини таъминлади.

Мусобақанинг навбатдаги ўйинида Чили ва Хорватия термалари ўзаро баҳс олиб боради. Ушбу беллашув ғолиби 15 январь куни бош соврин учун майдонга тушади. Мағлуб бўлган жамоа эса Хитой билан учинчи ўрин учун курашади.

ЖЧ–2018 турнирига учинчи саралаш босқичи “А” гуруҳи 5-туридан кейин Хитой терма жамоаси 2 очко билан сўнгги – 6-ўринни эгаллаб турибди. Ўзбекистон терма жамоаси 9 очко билан 3-поғонада бормоқда. Ҳисобида 11 очко бўлган Эрон гуруҳда пешқадамлик қилаётган бўлса, Жанубий Корея 10 очко билан 2-ўриндан жой олган. 

China Cup–2017 халқаро ўртоқлик турнири
Хитой – Исландия 0:2
Голлар: Финнбогассон 64, Сигурдарсон 88
Хитой: 22. Ши Венйи, 13. Денг Хан-вен (2. Бо Жяжун 65) , 5. Янг Шанпин, 6. Гао Жунйи, 4. Фан Шиаодон, 15. Ши Жунгуо , 8. Чай Хуикан, 11. Ин Хунбо (18. Шин Жонглиу 57), 19. Чао Юндин (7. Ванг Жинбин 80), 21. Хуи Жьяканг (20. Ван Жиншиан 72), 9. Мао Жинтинг (10. Ху Рентян).
Исландия: 1. Халдорссон, 2. Севарссон, 14. Арнассон, 5. Фьолусон, 3. Йонссон (20. Бодварссон 59), 6. Пальссон, 10. Свериссон ( 7. Сигурдарсон 73), 18. Бьярнасон (17. Карлссон), 11. Смарасон (9. Финнбогассон 59) , 8. Сигурдарсон (4. Омарссон 90) , 22. Омарссон (21. Гундмундсон 90).

Огоҳлантиришлар: Денг Хан-вен (8), Севарссон (79).

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: