Ўзбекистонлик футболчи Эрон клуби сафида пайдо бўлиши мумкин

Ўзбекистон 10 Январ 2017 1514

Тошкентнинг «Локомотив» ва Ўзбекистон терма жамоаси яримҳимоячиси Сервер Жепаров фаолиятини Эрон чемпионатида давом эттириши мумкин.

Футбол агентининг твиттерда ёзиб қолдиришича, Эроннинг «Истиқлол» жамоаси яқин вақтлар ичида Жепаровга 1,5 йиллик шартнома таклиф қилиши мумкин.

Маълумот учун, «Истиқлол» Эрон чемпионатининг 2016 йилги мавсумида 3-ўринни эгаллаб, Осиё чемпионлар лигасининг саралаш босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган. Эронликлар плей-оффда Қатарнинг «Ас-Садд» жамоаси билан учрашади.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: