Ўзбекистонлик яна бир футболчи Россия чемпионатига қайтиши мумкин

Ўзбекистон 10 Январ 2017 2822

2011 йили Мексикада бўлиб ўтган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси сафида иштирок этган Бобур Давлатов фаолиятини яна Россия чемпионатида давом эттириши мумкин.

Маҳаллий матбуот нашрлари берган хабарга кўра, Давлатовга Россия биринчи лигаси вакили «Нефтехимик» клуби қизиқиш билдирган.

Айни дамда футболчи клуб сафида кўрикдан ўтиш учун жамоа билан бирга Туркияга ўқув-машғулот йиғинларига жўнаб кетган.

Эслатиб ўтамиз, «Янгиер» клуби тарбияланувчиси саналган Давлатов ўз вақтида Россиянинг «Рубин» клуби сафида тўп сурганди. Кейинчалик клуб уни Қозоғистоннинг «Жетису» ва «Ақтўбе» клубларига ижарага берганди.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: