Ўзбекистон термасининг собиқ мураббийи ЖЧ иштирокчилари сони ортганига муносабат билдирди

Россия 10 Январ 2017 2250

Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ бош мураббийи, ўз вақтида Камерун терма жамоаси билан 1990 йилги жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этган россиялик мутахассис Валерий Непомнящий ФИФАнинг ЖЧ иштирокчилари сонием 48тага етказиш ҳақидаги қарорига салбий муносабат билдирди.

Янги форматга кўра, турнирда 48 жамоа 3тадан 16 гуруҳга бўлиниши назарда тутилган. Бу 2026 йилги мундиалдан бошлаб амалда бўлади.

«Менда аввалдан жаҳон чемпионати ҳақида бошқача қараш мавжуд. Масалан Чемпионлар лигаси яхши шаклланган турнир, жаҳон чемпионатида эса жамоаларнинг сони оширилиши кучсиз жамоалар сони ошиши демакдир.

Агар футболнинг томошабоплиги хусусида сўз юритсак, бу ҳолда ривожланиш бўлмайди: турнирга қизиқиш пасаяди. Чунки кўпгина терма жамоаларнинг савияси жуда паст. Натижада мухлисларнинг қизиқиши сусаяди.

Иштирокчилар сони ошишидан қатъи назар, бош соврин учун аввалгидек Европа ва Жанубий Америка терма жамоалари кураш олиб боради.

Бу ислоҳот фақат жаҳон чемпионатига чиқишни хаёлига ҳам келтирмай юрган терма жамоалар учун ижобий ҳодисадир» - дея унинг сўзларини келтирган ТАСС нашри.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: