«Ювентус» Аллегри билан унинг жамоадаги келажаги бўйича музокара ўтказади

Италия 10 Январ 2017 706

«Ювентус» яқин вақтлар ичида жамоа бош мураббийи Массимилиано Аллегри билан янги шартнома бўйича музокара бошлайди. Бу ҳақда Goal портали хабар тарқатди.

Ушбу 49 ёшли мутахассис ва туринликлар жамоаси ўртасидаги мавжуд шартнома муддати 2018 йилгача тузилган. Жамоа раҳбарияти Аллегри билан яна кўп вақт ҳамкорлик қилмоқчи.

Қайд этилишича, агар музокаралар муваффақиятсиз якунланса, унинг ўрнига «Атлетико»дан Диего Симеоне олиб келиниши мумкин.

Бундан олдинроқ, Аллегри Арсен Венгер ўрнига Лондоннинг «Арсенал» жамоасида иш бошлаши ва жамоани янги даврга олиб ўтиши мумкинлиги хабар қилинганди.

Аллегри «Ювентус»ни 2014 йилдан буён бошқармоқда ва ўтган вақт ичида жамоа билан 5та соврин ютган.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: