«Спартак» «Ливерпуль»ни ҳимоячисидан «халос қилмоқчи»

Россия 10 Январ 2017 922

«Ливерпуль» ҳимоячиси Мамаду Сако фаолиятини Россияда давом эттириши мумкин. «Спартак» кейинги кунларда ушбу футболчини қўлга киритиш учун фаол равишда ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда le10sport хабар берган

Манба маълумотига кўра, Сако «Спартак»ка ўтишга тайёр, москваликлар жамоаси унга молиявий жиҳатдан яхши шартнома таклиф этишган. Ушбу футболчига «Фенербаҳче», «Галатасарой», «Марсель» ва «Лион» каби жамоалардан ҳам қизиқишлар мавжуд.

Сако «Ливерпуль» сафида ўтган йилнинг апрелидан буён майдонга тушмаяпти, у ўшанда допинг истеъмоли учун дисквалификация қилинганди. Ёзда футболчи оқланди, аммо жамоа бош мураббийи Клопп уни машғулотларга нисбатан масъулиятсиз ёндашуви туфайли таркибдан четлатди.

«Ливерпуль»да ушбу франциялик 26 ёшли футболчи 2013 йилдан буён ўйнаб келаётганди. Унинг амалдаги шартномаси муддати 2020 йилгача тузилган.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: