Санчес «Арсенал»нинг декабрь ойидаги энг яхши футболчиси бўлди

Англия 10 Январ 2017 239

«Арсенал» ҳужумчиси Алексис Санчес мухлислар томонидан декабрь ойининг энг яхши футболчиси деб топилди.

Бу борада ўтказилган сўровномада у 80.4 фоиз овоз тўплаб, Месут Ўзил (7.1 фоиз) ва Алекс Айвобини (6.5 фоиз) катта фарқ билан ортда қолдирган.

Декабрь ойида Санчес АПЛ доирасида «Арсенал» сафида «Вест Ҳэм» (5:1), «Сток Сити» (3:1), «Эвертон» (1:2), «Манчестер Сити» (1:2), «Вест Бромвич» (1:0), ЕЧЛда эса «Базель» каби жамоаларга қарши учрашувларда иштирок этиб, 4та гол урган ва 4та голли пас берган.

Ушбу чилилик футболчи сентябрь ва ноябрь ойларида ҳам шундай эътирофга сазовор бўлганди.

«Арсенал»да муҳит таранг: «Борнмут»га қарши ўйин вақтида Санчес ғазабини тия олмади

 

«Арсенал» футболчилари Санчес жамоани тарк этиши ҳақидаги хабарлардан ташвишланишмоқда

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: