Руни ва Саутгейт Мессини энг яхши футболчи танловида кучли учликка киритмаган

Англия 10 Январ 2017 1172

ФИФАнинг 2016 йилдаги энг яхши футболчи номини аниқлашда Англия вакиллари - терма жамоа сардори Уэйн Руни ва бош мураббий Гарет Саутгейт ҳам ўз овозларини берган.

Роналду 2016 йилнинг энг яхши футболчиси сифатида тақдирланди, иккинчи ўринни Лионель Месси эгаллади, учликни Антуан Гризманн якунлаб берди.

Лекин Руни ва Саутгейт танлаган учликларда «Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессининг номи йўқ.

Руни:  1. Криштиану Роналду; 2. Луис Суарес («Барселона»); 3. Жейми Варди («Лестер Сити»). 

Саутгейт: 1. Криштиану Роналду; 2. Антуан Гризманн; 3. Н'Голо Канте («Лестер Сити»/«Челси»).

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: