Роналду йилнинг яхши ўйинчиси деб кимни кўрсатгани маълум бўлди

Европа 10 Январ 2017 4788

«Реал» футбол клуби ва Португалия терма жамоаси форварди Криштиану Роналду ФИФА томонидан 2016 йилнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди.

Роналду Португалия терма жамоаси сардори сифатида йилнинг энг яхши ўйинчисига ўз овозини берди. Криштиану томонидан белгиланган учликка Мадрид клуби бўйича жамоадошлари кирди: у биринчи ўринга Гарет Бэйлни, иккинчи поғонага — Лука Модрични, учинчи ўринга эса — Серхио Рамосни қўйди.

«Барселона» форварди Лионель Месси ҳам ўз овозларини жамоасидаги футболчиларга берган: у жаҳоннинг энг яхши ўйинчиси деб Луис Суаресни тан олди, иккинчи ўринга Неймарни лойиқ топган бўлса, учинчи поғонани — Андрес Иньестага берди, деб хабар қилмоқда ФИФА расмий сайти.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: