«Реал»нинг келажаги порлоқ дея қаралган ўйинчиси Нидерландия клубига ижарага берилди

Европа 10 Январ 2017 1106

Мадриднинг «Реал» клуби ёш яримҳимоячиси Мартин Эдегор фаолиятини Нидерландиянинг «Ҳеренвеен» клубида давом эттиради. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатди.

Нидерланд клуби 18 ёшли футболчини ижарага олганини тасдиқлаган, бироқ савдонинг шартларини тўлиқ ошкор қилмаган.

Олдинроқ, футболчининг Нидерландиядаги ижара муддати 1,5 йил давом этиши айтилганди. Агар зарурият туғилса, «Реал» футболчини 2017 йилнинг ёзидаёқ қайтариб олиш шарти ҳам шартномада бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Эдегорни «Реал» 2015 йилнинг январида «Стремсгодсет» клубидан 4 миллион евро эвазига сотиб олганди.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: