Раньери 65 ёшида унинг учун ҳаммаси энди бошланаётганини айтди

Жаҳон 10 Январ 2017 804

«Лестер» бош мураббийи Клаудио Раньери, ФИФА томонидан 2016 йилнинг энг яхши мураббийи деб топилгач, бу борада дастлабки фикрлари билан ўртоқлашди.

«Қандай ажойиб оқшом! Бундай тадбирда бунча афсоналар билан шунчаки иштирок этишнинг ўзи катта гап эди. Қўшимчасига менга бу совринни топширишди. 

Барчаси ақлбовар қилмас даражада. Мен учун овоз берган барчага раҳмат айтмоқчиман. Шунингдек оиламга, хотинимга агентимга ва футболчиларга раҳмат айтмоқчиман. Уларсиз бу совринни қўлга кирита олмасдим. Албатта мухлисларга ҳам алоҳида раҳмат.

Ўтган мавсумда Англияда содир бўлган воқеа — шунчаки ажойиб ва ҳайратланарли. Футбол маъбуди «Лестер» фақат шундай ғалаба қозониши керак деган экан, шундай бўлди! 

Менгача Дани Алвес 30 ёшида нимадир янги нарса ўрганини айтди… Мен 65 ёшга тўлдим ва камина учун барчаси энди бошланмоқда», — деди Раньери.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: