«МЮ» захирада қолиб кетаётган футболчиси учун яна 10 млн евро тўлайди ва умумий тўланган сумма 70 млн. еврога етади

Англия 10 Январ 2017 2314

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Антони Марсиял учун 2015 йилда «Монако»га тўланган 60 миллион евро трансфер суммаси тез орада яна ошиши мумкин.

Goal.com берган хабарга кўра, 21 ёшли француз футболчиси инглиз клуби сафида 25 гол урса, 10 миллион евро миқдоридаги қўшимча бонус «Монако» ҳисобига ўтказиб берилиши керак. Ҳозирда Марсиял ҳисобида 23та гол бор.

Шартнома шартларига кўра, монегасклар жамоаси футболчи трансферидан бундан ташқари яна 20 миллион евро ишлаб олиши ва умумий миқдорда футболчининг трансфери 90 миллион еврога қадар ошиши мумкин. Яна 10 миллион еврони «Монако» Марсиял Франция терма жамоаси сафида 25 учрашув ўтказса, қолган 10 миллионни эса, агар футболчи «Олтин тўп» сўровида кучли учталикка кирса қўлга киритиши мумкин бўлади.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: