Криштиану Роналду ўзини жаҳон футболининг бир қисми деб атади

Испания 10 Январ 2017 1584

«Реал» ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ўзини жаҳон футболининг бир қисмига айланган деб ҳисоблай бошлади.

Душанба оқшомида Роналду ФИФА талқини бўйича 2016 йилнинг энг яхши футболчиси сифатида тақдирланди.

«Менда шубҳа йўқки, мен энди жаҳон футболи тарихининг бир қисмиман. Бу менинг мақсадим эди. Мен футбол ўйнашни бошлаганимдаёқ – шунчаки футболчи бўлишни эмас, дунёнинг энг зўр футболчиси бўлишни мақсад қилиб қўйгандим. Буни уддаладим - совринлар, рекордлар, индивидуал мукофотлар шундан гувоҳлик бермоқда", - дея Роналдудан иқтибос келтирган ФИФА расмий сайти.

Португалиялик футболчи шунингдек, келгусида ўзини мураббий сифатида кўрмаслиги ва Португалия терма жамоаси билан 2017 йилда Россияда бўлиб ўтадиган Конфедерациялар Кубогида зафар қозонмоқчи экани ҳақида гапириб ўтган.

«Ҳеч қачон ҳеч қачон деманг. Мен келгусида нималар бўлишини билмайман, аммо айни вақтда мен ўзимни мураббий сифатида кўрмаяпман», -деган Роналду.

Криштиану Роналду 2016 йил ҳисобидан 4та жамоавий ва 10та индивидуал мукофотга сазовор бўлди.

Португалиялик 31 ёшли футболчи аввал «Реал» билан ЕЧЛ ғолиби, кейин Португалия термаси билан Европа чемпионига айланди. Евро–2016 финалида олинган жароҳати туфайли Роналду «Севилья»га қарши УЕФА Суперкубогида иштирок эта олмаганди, шунга қарамай «Реал» 3:2 ғалаба қозонганди. Кейинроқ «Реал» ҳужумчиси УЕФА версияси бўйича энг яхши футболчи деб тан олинди.

2016 йил халқаро ўйинларда энг кўп гол «Олтин тўп» соҳиби Криштиану Роналду томонидан урилгани аниқланди

Декабрь ойи ўрталарида португалиялик футболчи France Football нашри томонидан йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди ва «Олтин тўп» мукофоти билан тақдирланди.

Роналду «Реал» сафида Японияда бўлиб ўтган клублар ўртасидаги ЖЧда ғолиб бўлди. Турнир давомида 4 та гол киритган Роналду мусобақанинг энг яхши футболчиси деб топилганди.

Европанинг 27 та ахборот агентлиги Криштиану Роналдуни қитъада йилнинг энг яхши спортчиси деб топди

Ниҳоят, 9 январь куни Швейцариянинг Цюрих шаҳрида бўлиб ўтган ФИФАнинг тақдимот маросимида Криштиану Роналду 2016 йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди ва ФИФА таъсис этган The Best мукофотига сазовор бўлди.

Бундан ташқари, Роналду Globe Soccer Awards талқини бўйича 2016 йилнинг энг яхши футболчиси номига лойиқ деб топилганди.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: