Иньеста «Реал» футболчиларига қўнғироқ қилиб, улардан узр сўради

Испания 10 Январ 2017 4591

«Барселона» ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста «Реал»нинг бир қанча футболчиларига қўнғироқ қилди ва ўз жамоаси номидан улардан узр сўради. Бу ҳақда Marca хабар тарқатган.

Каталонияликлар клуби футболчилари ФИФА тақдимот маросимига келмагани катта резонансни келтириб чиқарди. Кўпчилик «Барселона» бу маросимига келиши зарур бўлгани ҳақида гапирди.

2016 йил футболчиси сифатида тақдирланган «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳам ўз нутқида «Барселона» ҳақида эслади ва шундай кунда бу жамоа футболчилари ёнида эмаслигидан афсусдалигини билдирди.

Иньеста «Реал» футболчиларига «Барселона»нинг тақдимот маросимига бормагани икки жамоа футболчиларининг ўзаро муносабатига боғлиқ эмаслигини айтиб ўтган. Иньестанинг сўзларига кўра, клуб Цюрихга бормаганига бошқа турли сабаблар мавжуд.

Бундан олдинги хабарларда, «Барселона» Цюрихга бормагани сабаби жамоа футболчилари Испания Кубогининг 1/8 финалида «Атлетик»ка қарши 11 январь куни ўтказиладиган учрашувга яхшироқ тайёрланиш зарурлиги билан боғлиқлиги айтилганди. Ушбу жамоаларнинг биринчи учрашувида басклар жамоаси 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганди.

«Барселона» раҳбарияти чиқарган қарор ФИФАни ранжитди

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: