Фото: Вандаллар Мессининг Буэнос-Айресдаги ҳайкалини синдириб кетишди

Жаҳон 10 Январ 2017 3052

Аргентина пойтахти Буэнос-Айрес шаҳрида ўрнатилган Лионель Мессининг ҳайкалининг ярми номаълум шахслар томонидан қирқиб кетилган. Бу ҳақда шаҳар ҳокимияти вакили маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, "ҳайкал вандализм қурбони бўлган". Жиноятчиларнинг ҳаракатлари оқибатида постаментда спортчининг оёқ қисми ва футбол тўпи қолган.

"Буэнос-Айрес ҳокимияти ҳайкални қайтадан тиклаш устида иш олиб бормоқда", - дейилган хабарда.

Оndacero радиосининг расмий твиттерида воқеа жойида олинган сурат намойиш қилинган.

Ҳайкал шаҳарнинг Пуэрто-Мадеро туманида, 2016 йилнинг июнида аргентиналиклар Америка Кубоги финалида Чилига ютқазиб қайтгач, жамоа етакчиси терма жамоадан кетишини эълон қилганидан сўнг уни қайтариш учун ўрнатилганди.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: