ФИФА ЖЧ иштирокчилари сони оширилгани ҳақида расман эълон қилди

Жаҳон 10 Январ 2017 3790

ФИФА жаҳон чемпионати иштирокчилари сони 32тадан 48тага оширилганини расман эълон қилди. Бу ўзгариш 2026 йилги жаҳон чемпионатидан бошлаб амалда бўлади.

ФИФАнинг амалдаги президенти Жанни Инфантино бундай ўзгаришни жорий этишни сайловолди дастурининг асосий жиҳати сифатида маълум қилганди.

Турнир формати шундай бўлади: 48 терма жамоа 3тадан бўлиб, 16 гуруҳни ташкил қилади. Биринчи ва иккинчи ўрин эгалари кейинги босқичга ўтади.

Бундан олдинги хабарларда янги форматга кўра, гуруҳ босқичида дуранг натижа бўлмаслиги мумкинлиги айтилганди. 

ЖЧ-2026да ОФКнинг 8та терма жамоаси иштирок этиши кўзда тутилмоқда.

Жаҳон чемпионати квоталарининг қитъалар бўйлаб тақсимоти:
Европа — 16
Африка — 9
Осиё — 8
КОНМЕБОЛ — 6,5
КОНКАКАФ — 6.5
Океания — 1
Мезбон — 1

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: