Евро-2016 Францияга рекорд миқдорда даромад келтирди

Франция 10 Январ 2017 1515

2016 йилги Европа чемпионатига мезбонлик Франция мамлакатига 1,22 млрд. евро миқдорида даромад келтирди. Бу ҳақда France-Presse Спорт вазирлиги томонидан эълон қилинадиган тадқиқот натижаларига таяниб хабар бермоқда.

Тадқиқотда қайд этилишича, турнир вақтида Францияга 613 минг нафар сайёҳ ташриф буюрган. Уларнинг ҳар бири кунига ўртача 154 евродан сарфлашган ва ўртача 7,9 кун давомида мамлакат ҳудудида бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Францияда бўлиб ўтган Европа чемпионати 10 июнь-10 июль кунлари ўтказилиб, унда Португалия терма жамоаси финалда мусобақа мезбонларини (1:0 қўш.вақт) мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритганди.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: