Эдегор «Реал»дан кетгани сабабини айтди

Испания 10 Январ 2017 2245

«Реал» ярим ҳимоячиси Мартин Эдегор нима учун жамоадан кетгани ҳақида айтиб ўтди. 18 ёшли норвегиялик футболчи бугун 1,5 йил муддатга Нидерландиянинг «Ҳеренвеен» жамоасига ижарага берилди.

«Реал» дунёдаги энг кучли клуб. Бу жамоада дунёнинг энг зўр футболчилари ўйнайди. Шунинг учун жамоамни ўзгартиришга қарор қилдим. Менга ўйин амалиёти керак, «Реал»да эса бунинг иложи йўқ», дея мадридликлар жамоаси сафида порлаши кутилиб, 2015 йилнинг январида сотиб олинган футболчининг сўзларини келтирган RTL.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: