Даниэл Алвес «Барселона» футболчиларини танқид қилди

Италия 10 Январ 2017 4900

«Барселона»нинг собиқ футболчиси, ҳозирда «Ювентус» шарафини ҳимоя қилаётган Даниэл Алвес ФИФА тадбирига келмаган собиқ жамоадошларини танқид қилди.

«Улар келишлари керак эди, бу менинг фикрим. Улар бемалол келишлари ва чоршанба кунги ўйинга тайёр бўлишлари мумкин эди. Биз уларнинг қарорини ҳурмат қилишимиз керак, аммо улар бу ерда бўлишлари керак эди. Мен бу ерда мадридликлар жамоасининг кўплаб футболчиларини кўрдим, собиқ жамоадошларимдан эса ҳеч бири йўқ эди.

Роналду бу совринни ҳаққоний қўлга киритди. Мен бошқа ўйинчига овоз бергандим, аммо унинг бу соврин эгаси бўлиши адолатли бўлди», - дея Алвеснинг сўзларини келтирган As.

Бразилиялик бу футболчи йил рамзий терма жамоасидан ўрин олди. Лионель Месси, Жерар Пике, Луис Суарес ва Андрес Иньеста ҳам йил рамзий терма жамоасига киритилганди.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: