«Арсенал» Ўзилнинг бир истагини бажармай келмоқда

Англия 10 Январ 2017 2148

«Арсенал»нинг 1,5 йилдан кейин эркин агентга айланиши мумкин бўлган ярим ҳимоячиси Месут Ўзил клубда 10-рақамли футболкада ўйнашни исташи ҳақида айтди.

«Мен «Арсенал»да 10-рақамга эгалик қилишни истайман. Мен ҳамиша шуни истаганман ва клуб ҳам мен келганимдаёқ бу истагим ҳақида биларди. Аммо ўшанда, 2013 йилда бу рақам Уилшерники эди. Клубдагилар менга бу рақам бўшаганидагина менга берилиши ҳақида айтишган.

«Ўн» ёздан бери, Уилшер кетганидан бери [у «Борнмут»га ижарага берилган] бўш турибди. Аммо бу рақам ҳалигача менга берилмади», – деган Ўзил Kicker нашрига.

Айни вақтда футболчи 11-рақамли футболкада ўйнайди.

Ўзил «Арсенал»да қолиши шартини маълум қилди

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: