Автомобиль заводининг собиқ ишчиси «Арсенал» футболчисига айланди

Англия 10 Январ 2017 1477

«Арсенал» Англия чемпионатидаги 7-дивизион жамоаси бўлмиш «Эднесфорд Таун»дан Коэн Брэмэллни харид қилди.

Бу ёш футболчи лондонликлар жамоаси штабида кўрикдан ўтган ва яхши таассурот қолдирган.

Яқин вақтлар ичида 20 ёшли Брэмелль «канонирларнинг» U-23 жамоасида ўйнашни бошлайди.

«Бу ишониб бўлмайдиган иш. Орзуимга етишдим. Бу ердалигимга кўзларим ишонмаяпти», — деган ушбу ёш ҳимоячи.

У футболчиликка кириб келишдан аввал автомобиль заводида ишлаган.

«Мен ишлаб чиқариш линиясида ишлардим, машиналарга бензин, тормоз мойлари қуярдим. Ҳафтанинг 4 кунида соат 6:30дан 17:15га қадар», — деган Брэмэлл.

Бундан олдинроқ «Арсенал» ушбу футболчини 40 минг фунтга сотиб олмоқчи эканида хабар берилганди.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: