Зидан France Football сўровига кўра энг яхши деб топилди

Испания 09 Январ 2017 1120

«Реал» мураббийи Зайнидин Зидан France Football нашри томонидан 2016 йилда француз мураббийлари орасида энг яхшиси деб топилди. Бу ҳақда журнал расмий сайтида хабар берилган.

Зидан «Реал»ни ўтган йилнинг январидан буён бошқариб келмоқда. Бу давр мобайнида унинг раҳбарлигида жамоа Чемпионлар лигаси, УЕФА Суперкубоги ва клублар ўртасидаги ЖЧда зафар қучди.

Шунингдек, «қаймоқранглилар» жамоаси ҳозирги вақтга келиб 39 учрашувдан иборат мағлубиятсиз серияни ўтказмоқда.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: