«Зенит» собиқ футболчисини бошқа иш билан ортга қайтармоқчи

Россия 09 Январ 2017 482

Россиянинг «Зенит» клуби, собиқ сардор Анатолий Тимощукни Мирча Луческу мураббийлар штабидан ўрин олиши учун музокараларни давом эттирмоқда.

Маҳаллий нашрлар берган хабарга кўра, январь ёки февралда ПРО лицензиясини олиши керак бўлган мураббий билан доимий алоқада бўлиб келмоқда.

Музокаралар ҳозирча таклиф қилинаётган шартнома муддати бўйича давом этмоқда. «Зенит» Тимощукка 1,5 йиллик шартнома таклиф қилган. Украиналик собиқ футболчи эса узоқроқ муддатли шартнома имзолашни истамоқда.

Манбаларда ёзилишича, томонлар охир-оқибат узайтирилиши шартли-мажбурий бўлган бир ярим йиллик битим имзолаш бўйича бир тўхтамга келишини кутилмоқда.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: