Видео: Пике «Вильярреал»га қарши ўйиндан кейин трибунада Ла Лига президентини кўриб қолди ва...

Испания 09 Январ 2017 5939

«Барселона» жамоаси ҳимоячиси Херард Пике яна бир марта ҳакамларнинг ишидан норозилигини кескин ифода қилди.

Бу сафар Пике Испания чемпионатининг 17-турида «Вильярреал»га қарши кечган ва 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунлангандан кейин ҳакамни танқид қилган.

Marca хабарига кўра, ўйин якунлангач кийим алмаштириш хонасига йўл олган Пике трибунада Испания профессионал футбол Лигаси (LFP) президенти Хавьер Тебасни кўриб қолган ва деган: «Сен буни кўрдингми? Ҳа, сен, айнан сен майдонда нималар бўлганини кўрдингми?» 

Шундан сўнг Пике интервью берган: «Бруно Сориано икки марта очиқчасига қўли билан ўйнади. Мен Маскеранонинг қўлига ҳам тўп текканини кўрдим, аммо бу футболчиларнинг ҳаракатлари бошқа-бошқа эди… 

Улар ҳафта сайин гап-сўз кўпайишига сабабчи бўлишмоқда. Майдонда бўлиб ўтган илар ҳаммаси аниқ, бу ерда гапиришнинг кераги йўқ.».

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: