Ўзбекистон МТЖ январда йиғин ташкил қилади, ўртоқлик учрашуви учун Европадан рақиб танланди

Ўзбекистон 09 Январ 2017 5021

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 21–24 январь кунлари Бирлашган Араб Амирликларида навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини ўтказади.

Ўзбекистон Футбол Федерацияси ва Дания Футбол Федерациясининг ўзаро келишувига кўра, йиғин доидасида Самвел Бабаян шогирдлари 22 январь куни Дания U-23 терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

ЎФФ матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур учрашув Дубай шаҳридаги Sevens стадионида, Тошкент вақти билан соат 17:00да старт олади.

Олдинроқ йиғин доирасида Ўзбекистон терма жамоаси 23 январь куни Грузия билан ўртоқлик ўйини ўтказиши ҳақида хабар берилганди.

БААдаги йиғинга борадиган таркиб мураббийлар штаби томонидан кейинроқ эълон қилинади. Бўлажак ўйинлар Ўзбекистон терма жамоаси учун ЖЧ–2018 турнирига учинчи саралаш босқичи иккинчи даврасига тайёргарлик вазифасини ўтайди.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 12 февраль куни Туркиянинг Анталия шаҳридаги ўқув-машғулотларида Арманистон терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: