Фото: «Ювентус» яна ғалаба қозонди ва А Серия рекордини ўрнатди

Италия 09 Январ 2017 1459

Италия чемпионатининг 19-турида «Ювентус» «Болонья»ни мағлуб этди (3:0).

Гонсало Ҳигуаин дублга эришган бўлса, Дибала пенальтидан самарали фойдаланди. 

Бу «Ювентус»нинг ўз майдонидаги қаторасига 26-ғалабаси бўлди. Шу тариқа туринликлар жамоаси 2013-14 йиллардаги ўз натижасини янгилаб янги рекорд ўрнатди.

Бу галги ғалабалар серияси 2015 йилнинг 4 октябрида худди шу «Болонья» билан бошланган эди (3:1).

«Ювентус» миллий чемпионатдаги 26 учрашувда 61та гол урган ва 9та тўп ўтказиб юборган. Жамоа айни вақтда 45 очкоси билан А Серияда пешқадамлик қилишда давом этмоқда.

Италия А серияси
Ювентус – Болонья 3:0 (2:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 7 Ҳигуаин, 2:0 – 41, пенальти Дибала, 3:0 – 54 Ҳигуаин. 
Ювентус – Нето, Лихтштайнер, Кьеллини, Бардзальи, Хедира (Ринкон, 81), Асамоа, Стураро, Маркизио, Пьянич (Куадрадо, 70), Дибала, Ҳигуаин(Манжукич, 73).
Болонья – Миранте, Масина, Майетта, Иконому, Торосидис, Вивиани, Донса, Жемайли (Пульгар, 71), Крейчи (Риццо, 71), Ди Франческо (Мунье, 88), Дестро.
Огоҳлантиришлар: Лихтштайнер (17), Торосидис (35), Ди Франческо (45).

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: