Рикарду Карвалью «Шанхай СИПГ» билан расман шартнома имзолади

Осиё 09 Январ 2017 1102

Ҳимоячи Рикарду Карвалью «Шанхай СИПГ» футбол клуби таркибига келиб қўшилди. Бу ҳақда Осиё Чемпионлар лигаси расмий сайти хабар бермоқда. Шартнома бандлари ҳақида ҳеч нарса маълум эмас.

Аввалроқ, ўтган йили Португалия термаси билан Европа чемпиони бўлган 38 ёшли Карвалью «Шанхай СИПГ» таркибида машғулотларда иштирок этаётгани хабар қилинганди.

Маълумот учун, Карвальюнинг сўнгги клуби «Монако» бўлиб, у тажрибали ҳимоячи билан шартномани чўздирмади. Шунингдек, Карвалью «Порту», «Челси» ва «Реал» жамоаларида ҳам тўп сурган. Футболчи миллий терма жамоа сафида 89 учрашув ўтказган.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: