«Реал» собиқ футболчиси Қозоғистон клуби сафига ўтишга яқин турибди

Осиё 09 Январ 2017 1317

Британиянинг «Кардифф Сити» клуби спорт директори Алишер Абсаламовнинг таъкидлашича,Қозоғистоннинг «Олтой» клуби Мадриднинг «Реал» клуби собиқ ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олишга яқин турибди.


«Ҳозирги вақтда, компаниямиз мадридликлар собиқ футболчиси Жюльен Фобер билан алоқада бўлиб турибди. Унинг ҳисобида шунингдек, Франция ва Англия чемпионатларида ўтказган 200дан ортиқ учрашувлар бор..

У ўзини Қозоғистон чемпионатида премьер-лигасида синаб кўрмоқчи ва «Олтой» сафига ўтишга тайёр. Музокараларнинг тўлиқ кўриниши билан сизларни таништира олмайман.

Бундай бой тажрибага эга футболчи Қозоғистон футболини кучайтириши шубҳасиз. Чемпионатимиз Сербия, Босния, Хорватия, Россия ва Грузия каби мамлакатлардан келадиган легионерларнинг доимий эътиборида бўлиб келган. Улар бизнинг футболга нисбатан осонроқ мослаша олишади», – деган Абсаламов.

Фобер «Реал» сафига 2009 йилнинг январида «Вест Ҳэм» сафидан келиб қўшилганди. Мадрид сафаридан кейин у яна «Вест Ҳэм», кейинчалик эса «Бордо», Туркиянинг «Элязигспор» ва Шотландиянинг «Килмарнок» клублари сафида тўп сурган. У ҳозирда айнан шотланд клубига тегишли саналади.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: