«Реал» португалиялик футболчи учун «Арсенал» билан рақобатлашади

Испания 09 Январ 2017 2112

«Реал» қишки трансферлар вақтида «Порту» ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Андре Силвани қўлга киритишга ҳаракат қилиб кўради. Бу ҳақда The Sun хабар берди.

Нашр маълумотига кўра, 21 ёшли ҳужумчи учун испан клуби 50 миллион фунт стерлинг тўлашга тайёр.

Бу орқали «Реал» Силва учун «Порту»га «Арсенал» томонидан берилган таклифдан кўра икки баробар яхшироқ таклиф берган бўлади.

Ўтган ойда ушбу ёш футболчига «Ливерпуль», «Арсенал», «Манчестер Сити», «Ювентус», «Саутҳемптон» ва «Ньюкасл» каби жамоалардан қизиқишлар мавжудлиги ҳақида хабарлар берилганди.

Силва жорий мавсумда жамоаси билан 26 учрашув ўтказди ва 18 гол урди. У чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичидаги ёрқин ўйинлари туфайли рамзий терма жамоага ҳам кирган.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: