Одил Аҳмедов ихтиёр ўзида бўлганида қайси чемпионатда тўп суришни исташини айтди

Ўзбекистон 09 Январ 2017 7692

Ўзбекистон терма жамоаси ва «Шангхай СИПГ» клуби яримҳимоячиси Одил Аҳмедов қайси чемпионатда тўп суриш исташи ҳақида гапириб берди.

«Агар ихтиёр ўзимда бўлганида Англия ёки Германия чемпионатида тўп сурган бўларди. 

Европа Лигасида беш йилдан буён тўп суриб келаман. Ўшанда кучли бешлик жамоаларига қарши тўп суришга тўғри келган. Испания, Италия ёки Франциядан кўра, Англия ва Германия жамоаларига қарши ўйнаш мароқли эди. Чунки уларда темп жуда юқори бўлади. Бу чемпионатларда биринчи ва сўнгги жамоалар ўзаро ўйнаганда катта фарқни сезмайсиз», дея гапириб ўтган Аҳмедов Milliy телеканалига берган интервьюсида.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: